Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИСЛОМИЙ ДАВЛАТ ВА ЯҲУДИЙЛАР


Расулуллоҳ с.а.в.нинг наздларида яҳудийлар эътиборсиз эди. Қаршилик кўрсатиши эътиборга олинадиганлари араблар ва хусусан Қурайш эди. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. яҳудийлар билан уларнинг бўйсуниши ҳамда қарши чиққанларга қўшилмаслиги ҳақида битимлар туздилар. Бироқ улар Ислом Давлати ўсиб бораётгани ва мусулмонларнинг салтанати кенгаяётганини кўришгач, турли хил иғво ва баҳсу-мунозара орқали ҳужум қила бошлашди. Бадр ғазотида мусулмонлар ғолиб бўлгач, яҳудийлар ўзларига келаётган хатарни ҳис қилишди ва мусулмонларга таъналар ёғдириб, Расулуллоҳ с.а.в.га қарши тил бириктиришди. Яҳудийларнинг фитналари ҳақидаги хабарлар Расулуллоҳ с.а.в.га келиб турар эди. Мусулмонлар ҳам, яҳудийлар ҳам бир-бирларига зарар етказиш учун фурсат кута бошлашди. Яҳудийларнинг сурбетлиги кучайиб кетди. Бану Амр ибн Авф яҳудийларидан бири Абу Ифк Муҳаммад с.а.в.га ва мусулмонларга таъналар битилган шеърлар юборарди. Асмо бинти Марвон деган хотин Исломни қоралар, Расулуллоҳ с.а.в.га қарши яҳудийларни гиж-гижлар эди. Каъб ибн Ашраф мусулмонларнинг аёлларига атаб шеърлар ёзар, Маккага бориб шеър айтиб Муҳаммад с.а.в.га қарши яҳудийларни қўзғар эди. Мусулмонлар бунга ортиқ тоқат қилиб тура олмадилар ва бу ишларидан тўхташлари учун уларни ўлдирдилар. Лекин яҳудийлар мусулмонлардан қўрқсалар ҳам озорларини кучайтиришди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. улардан мусулмонларга озор етказишни бас қилишни ва битимга амал қилишни талаб қилдилар. Акс ҳолда Қурайшнинг кунини бошларига солишларини маълум қилдилар. Улар Расулуллоҳ с.а.в.нинг огоҳлантиришларига менсимай қарашди ва: «Эй Муҳаммад, уруш илмини билмайдиган бир қавм билан жанг қилиб, ғалаба қозонганингдан мағрурланма. Оллоҳга қасамки, агар биз сенга қарши турсак, кимлигимизни биласан», деб жавоб беришди. Шундан кейин улар билан жанг қилишдан бошқа илож қолмади ва мусулмонлар чиқиб Бану Қайнуқо яҳудийларини узлуксиз ўн беш кун қамал қилишди. Бу вақт мобайнида улардан ҳеч ким ташқарига чиқмади, ҳеч ким уларга озиқ-овқат олиб кирмади. Уларнинг Муҳаммад с.а.в.нинг ҳукмига таслим бўлишдан бошқа чоралари қолмади. Кейин Мадинадан сургун қилинди ва улар Мадинадан чиқиб, Водий Қуро деган жойга боришди. Бу ерда бир қанча замон туришиб, кейин Шом чегараларидаги Азриот деган жойга кўчиб кетишди. Бану Қайнуқо сургун қилиниши билан яҳудийларнинг кучи заифлашди ва мусулмонларга бўйсунишга мажбур бўлишди. Лекин бу бўйсуниш уларнинг куч-қувватдан қўрққанлиги туфайли эди. Кейинчалик қулай фурсат келгач, улар иккинчи марта яна ҳаракатга тушиб қолишди. Мусулмонлар Уҳудда мағлуб бўлишгач, қалбларидаги аламлари хуруж қилиб Расулуллоҳ с.а.в.ни

 

93-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203